Поиск
RUUZ

Общество

Молия вазирлиги 246 млрд сўм бюджет пуллари талон-торож қилинганини аниқлади

2020 йилда энг кўп бюджет интизоми бузилиши Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш ва Мактабгача таълим вазирликларига тўғри келган.

862views0replies
0

Иллюстрация / Андижон вилояти ҳокимлиги

Молия вазирлиги 2020 йилда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 4 729 та назорат тадбирлари ўтказган.  
Унда 246 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 168,8 млрд сўмни бюджетга тикланиши таъминланди. 
Қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар энг кўп Халқ таълими вазирлиги тизимида кузатилган.
Ўтказилган 709 та назорат тадбирларининг 573 тасида 96,6 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга нисбатан 3,2 мартага ошган.     
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ўтказилган 723 та назорат тадбирларининг 523 тасида 40 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (13,8 млрд сўм) нисбатан 2,9 мартага ошган.
Мактабгача таълим вазирлиги тизимида ўтказилган 327 та назорат тадбирларининг 270 тасида 16,7 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (8,3 млрд сўм) нисбатан 2 мартага ошган.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида ўтказилган 124 та назорат тадбирларининг 106 тасида 9,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2019 йилга (1,1 млрд сўм) нисбатан 8,5 мартага ошган.
Бундан ташқари, Маданият (6,8 млрд сўм), Сув хўжалиги (5,6 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (5 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (4,1 млрд сўм), Қишлоқ хўжалиги (3,1 млрд сўм) вазирликлари ва улар тизимидаги бюджет ташкилотларида ҳам йирик миқдорда молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.
“Ўзбеккино” миллий агентлигида ўтказилган назорат тадбирларида 17,9 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
862views0replies
0

Комментарии