Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати +31 даражагача кўтарилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

141views0replies
0

UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бошланган иш ҳафтаси давомида Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Эртага Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ўтган дам олиш кунлари ҳаво бироз салқинлашганидан сўнг, ҳарорат фони кўтарила бошлайди ва ҳафта ўртасидан кундуз кунлари +24...+29 даражагача, баъзи жойларда +31 даражагача исийди. Кечалари ҳарорат +10...+15 даражагача кўтарилади.
Шамол шарқдан соатига 7-12 м/с тезликда эсади, 1 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 29-30 апрель кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахтда 29 апрелдан 3 майгача ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан ўртача тезликда эсади. Бугун ва эртага ҳарорат +21...+24 даража атрофида бўлади. 1-3 май кунлари +25...+29 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +12...+15 даражагача кўтарилади.
141views0replies
0

Комментарии