Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон Афғонистон билан 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолади

Таъкидланишича, Афғонистонда қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик маҳсулотларига талаб юқори бўлиб, Ўзбекистонда бу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд.

37views0replies
0

Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтаётган эди. Афғонистон ишбилармон доиралари делегациясининг ташрифи доирасида, маҳаллий корхоналаримиз томонидан қарийб, 44 млн долларлик экспорт шартномалар имзолашга келишилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, жорий йил ҳолатига кўра, Афғонистонда доимий аҳоли сони 34,9 млн нафарга етди. Импорт бозори 7 млрд долларни ташкил этади. Энг кўп талаб қилинадиган товарлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм, электротехника маҳсулотлари ва қурилиш материаллари ҳисобланади.
Ўзбекистонда эса ушбу бозорни эгаллаб олиш учун барча имкониятлар мавжуд.
Шунингдек, самарали музокаралар натижасида қўшни давлатнинг 18 та етакчи компания вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Афғонистон Ишбилармонлар кенгашини тузишга келишиб олинди.
"Ишбилармонлар Кенгашининг тузилиши икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга, улар учун ўзаро муносабатларнинг янги платформаларини яратишга, шунингдек, ўзбек маҳсулотларини Афғонистонга экспорт қилиш ҳажмини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилишда ёрдам беради",- дейилади хабарда.

37views0replies
0

Комментарии