Поиск
RUUZ

Общество

Йилнинг дастлабки уч ойида энг кам ўртача ойликни шифокор ва ўқитувчилар олди

Статистика агентлиги йилнинг дастлабки уч ойида иш ҳақи ва ҳудудлардаги ўртача ойликлар ҳақида маълумотлар берди.

182views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойлари бўйича соҳа ходимларининг ўртача ойлик иш ҳақлари рейтингида таълим ва соғлиқни сақлаш ходимлари энг сўнгги поғоналарда қолмоқда.
Мазкур вақтда ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида (8,1 млн сўм), Навоий вилоятида (6,3 млн минг сўм), Тошкент вилоятида (4,4 млн сўм), Андижон вилоятида (4,3 млн сўм) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (4 млн сўм) кузатилди.
Қайд этилишича, молия ва суғурта фаолиятида хизмат кўрсатувчилар энг кўп ўртача ойлик (13,2 млн сўм) олишган. Бундан кейин ахборот ва алоқа соҳаси ходимларига энг кўп ойлик маош (11,7 млн сўм) тўланган.
Рўйхатнинг энг охирги иккита ўрнида таълим (3,4 млн сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3,2 млн сўм) соҳалари турибди.
Маълумотга кўра, шу давр мобайнида мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 4,9 млн сўмни ташкил қилган.
2020 йилдан 2024 йилгача бўлган маълумотларга қаралса, ўқитувчи ва шифокорлар ўртача ойлик маошлари деярли 1,4 млн сўмга юқорилаган ва доимий энг паст ўртача ойлик иш ҳақи сифатида рўйхатда турган.
Бошқа соҳа вакиллари мазкур вақт ичида қуйидагича ойлик олишган:
— ахборот ва алоқа – 11,7 млн сўм;
— ташиш ва сақлаш – 7,3 млн сўм;
— саноат – 6,1 млн сўм;
— савдо – 5,6 млн сўм;
— қурилиш – 5,3 млн сўм;
— турар жой ва овқатланиш хизматлари – 4,2 млн сўм;
— санъат, кўнгилочар ва дам олиш – 3,9 млн сўм.
182views0replies
0

Комментарии