Поиск
RUUZ

Криминал

Сирдарёда бир оиланинг 3 нафар аъзоси ўлдирилиб ёқиб юборилди

Бош прокуратура Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича жасадларда қотиллик аломатлари аниқланган.

936views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 27 апрель куни соат 02:55 атрофида Сирдарё туманидаги уйларнинг бирида содир бўлган ёнғиндан кейин уч нафар жасад қотиллик аломатлари билан топилди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Унга кўра, жиноятни фош этиш юзасидан прокуратура ҳамда ички ишлар органларининг малакали ва тажрибали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўрилган зарур чоралар натижасида гумонланаётган шахс қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилиб, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда.
936views0replies
0

Комментарии