• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 27 апреля 2024

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарган Matiz ЙТҲга учради — қурбон бўлганлар бор

Ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси Matiz автомашинасини бошқараётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида ЙТҲ содир бўлган.

358
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея UzNews.uz'га хабар берди Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизмати.

Унга кўра, Навоий шаҳри ва Кармана туманидаги макталарбнинг 3 нафар 9-синф ўқувчилари бегона фуқарога тегишли бўлган Matiz автомашинасини бошқариб, Нурота туманига саёҳат қилиш учун боришган.

Улар саёҳатдан ортга қайтаётганда автомашинани бошқараётган мактаб ўқувчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида автомашина салонида бўлган 2 нафар ўқувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир ўқувчи эса оғир тан жароҳатлари билан Кармана тумани марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

358
0