• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Реклама 27 апреля 2024

Uzum Media аёллар бизнес ва оилада бюджетни қандай бошқариши ҳақида рубрика йўлга қўйди

Uzum Media «Молиявий одатлар» рубрикасини ишга туширди, унда Ўзбекистон аҳолиси шахсий ва оилавий бюджетни бошқариш, карьера қуриш ва ўз бизнесларини ривожлантириш усуллари ҳақида айтиб беради.

407
0

«Азалдан айнан аёллар болаларни тарбиялаш ва уйда саранжомлик учун масъул бўлган. Аёллар нафақат карьера қуриш ёки ўз бизнесларини ривожлантириш, балки йирик харидлар тўғрисида қарор қабул қилиш, оилавий саёҳатларни режалаштириш, болалар учун тўгарак ва секцияларни танлаш – умуман олганда, нафақат шахсий, балки оилавий бюджетини ҳам юритишади. Ва бизнинг қаҳрамонларимиз молиявий режалаштириш сирлари ва пулни тежаш ёки йиғиш усуллари ҳақида ҳамма нарсани биладиганга ўхшайди», – дейди Uzum Media лойиҳасининг раҳбари Валерия Буличева.

Uzum Media лойиҳасининг биринчи қаҳрамонлари кўп болали она – Нодира ва шифокор гинеколог Зулфия бўлди. Оилавий бюджетни бошқариш бўйича бир нечта маслаҳатлар:

- бир нечта банк карталари очиш ва ҳар бирининг имтиёзларидан фойдаланиш;

- солиқ иловаси орқали чекларни сканер қилиб, харидлардан 1% кешбэк олиш;

- таътил тўловларининг ҳаммасини сарфлаб юбормасдан, сақлаб қўйиш;

- чегирмалар учун промокодлардан фойдаланиш ва катта савдо мавсумларида совғалар сотиб олиш;

- жума кунлари тиббий муассасаларда бепул хизматлардан фойдаланиш.

Мамлакат аҳолиси ўз бюджетини қандай бошқариши ва қандай тежаш ёки оқилона сарфлаш бўйича маслаҳатлар ҳақида кўпроқ мақолалар – Uzum Media нинг «Молиявий одатлар» рубрикасида.

Реклама ҳуқуқи асосида

407
0