• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 апреля 2024

Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти мактаб бассейнида вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди.

1093
0
2gis.uz

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани ҳокимлиги юрисконсульти Нодир Акбаров мактаб бассейнида вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 18 апрель куни соат 15:30 лар атрофида 1970 йилда туғилган Яккасарой тумани ҳокимияти ҳукуқшуноси туманда жойлашган мактабдаги бассейнда чўмилишга борган ва ўша ерда аҳволи ёмонлашиб, вафот этган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

22 апрель куни Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенованинг қарори билан Нодир Акбаров билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

1093
0