Поиск
RUUZ

Общество

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг қидирувда бўлган шахслар билан Туркияда «суҳбатлашгани» айтилди — видео

Бош прокуратура мазкур хабарни рад этиб, ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

821views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Бош прокурорнинг ҳозирда қидирувда бўлган Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб тургани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура қуйидагиларни маълум қилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 2-4 январь кунлари Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев меҳнат таътили даврида саломатлигини тиклаш мақсадида Туркияга бориб, даволаниш муолажаларидан ўтган. Туркияда унга аввалдан таниши бўлган Азим Жўрабоев (видеода қора рангли курткадаги шахс) ҳамроҳлик қилган.
Бош прокурор Азим Жўрабоев билан клиникада гаплашиб турган вақтида, уларнинг олдига асли фамилияси Собиржанов (хабарда Шерали Абдуллаев деб кўрсатилган) бўлган Шерали исмли шахс келган. Шерали Собиржанов клиникага ўзининг фарзандини даволанишга олиб келганлигини айтиб, Бош прокурорни таниб қолгани учун улар билан ҳамсуҳбат бўлишга ёнларига келганини айтган. Шундай қилиб, видеода Бош прокурор ёнида турган икки шахснинг бири Шерали Собиржанов бўлса, иккинчиси Абдували Абдуллаев эмас, балки Азим Жўрабоев бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Абдували Абдуллаев томонидан банкдан 1,1 млн АҚШ доллар кредит олиниб, кредит қарздорлигининг $633 минг АҚШ доллари қасддан қопланмаганлиги оқибатида, жамият манфаатига катта миқдорда зарар етказилган.
А.Абдуллаевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида айбланувчи А.Абдуллаевга жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари айбланувчи қаерда эканлиги номаълум бўлганлиги сабабли вақтинча тўхтатилган.
Шерали Собиржанов эса “Orental Fresh Food” МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаб келиб, банкка сохта контрактларни тақдим этган ҳолда жами 1 млн 597 минг 630 АҚШ долларини Хитой давлатига тўлаб бериб, 673 минг 010 АҚШ долларини талон-торож қилган.
Унга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди ва бошқа моддалар билан сиртдан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Маълумот ўрнида, мазкур жиноят иши ИИВ Тергов Департаментининг иш юритувида бўлиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари вақтинча тўхтатилган.

821views0replies
0

Комментарии