Поиск
RUUZ

Общество

Ёш болалар орасида 40 даражагача иситма чиқиб, шифохонага мурожаатлар кўпайгани айтилди — видео

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

358views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда пойтахтда ёш болалар орасида тана ҳарорати кўтарилиб, томоқ оғриғи кўпайгани, натижада болалар шифохонасига мурожаатлар сони ортгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагича изоҳ берди.
Аниқланишича, ушбу видеода айтилган тиббиёт муассасаси Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонаси бўлиб, мазкур марказ 425 ўринга мўлжалланган.
Муассаса кеча-ю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган кўп тармоқли болалар шифохонаси ҳисобланиб, бу ерда турли йўналишдаги, яъни неврологик, жарроҳлик, антиробик, травмотологик, неонатологик, офтальмологик ва соматик касалликлар билан мурожаат қилган 18 ёшгача бўлган болаларга стационар ва амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилади.
Шифохонага бир суткада ўртача 300-350 нафар бемор мурожаат қилиб, улардан 55-65 нафари стационар ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилади. Қолганларга эса бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, яшаш ҳудуди бўйича оилавий шифокор назоратига юборилади.
Бугунги кунда ушбу тиббиёт муассасаси қабулхонасига фақатгина тана ҳарорати кўтарилиши ёки томоқ оғриғи билан эмас, балки аллергик тошмалар, ич кетиши, кўз ва қорин оғриғи, чақалоқларнинг қулоғи оғриши, безовталик, аппендицит, диск чурраси каби ташхислар билан ҳам мурожаат бўлмоқда.
Оилавий поликлиникалар фаолияти эрталаб соат 08:00 дан кечки 20:00 гача давом этишини инобатга олсак, тунги пайт бемор болаларга тиббий ёрдам олиш учун асосан болалар шифохонасига мурожаат қилинади. Натижада кечки вақтда беморлар сони бирмунча ортади.
"Шундай экан ижтимоий тармоқларда болалар шифохонасига иситма ва томоқ оғриғи бўйича мурожаатлар сони ортгани ҳақидаги хабарлар асоссиз экани маълум қилинади",- дейилади хабарда.

358views0replies
0

Комментарии