Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 26 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар бермоқда.
Чилонзор тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Зарқурғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, Ц-мавзе, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма”, “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ”, “Қазирабод”, “Тирсакобод”, “Меҳрижон”, “Катта Хирмонтепа” МФЙларидаги 1963 та ерли хонадон ва кўп қаватли уйлардаги 6858 та хонадон.
Учтепа тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Тепа Қўрғон”, “Кўхна Чўпонтепа”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” МФЙлари, Учтепа туман 11–15, 21–26-мавзелари кўп қаватли уйларидаги 7379 та хонадон.
Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача): “Темурийлар” МФЙдаги 254 та хонадон.
Олмазор тумани (соат 10:00 дан 16:00 гача): “Қизғалдоқ” МФЙдаги 260 та хонадон.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.