10 апрелдан ҳозирга қадар республика бўйлаб 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди, дея хабар бермоқда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Қайд этилишича, 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқараётганлиги аниқланган ҳамда жами 303 нафар ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жами 50,1 млн сўм жарима қўлланилган. Шунингдек, 222 та транспорт воситасининг ҳаракати вақтинча тўхтатилган.
Бу "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи доирасида ўтказилмоқда. Мазкур босқич 10 майга қадар давом этади.
Тадбир давомида жами 200 000 та автотранспорт воситаларини экологик назоратдан ўтказиш белгиланган.