Поиск
RUUZ

Происшествия

Бухорода эр рашк сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди

49 ёшли эр аёлини рашк қилиб, уни ошхона пичоғи билан ўлдирди.

570views0replies
0

tergov.uz / Иллюстрация

Бош прокуратуранинг UzNews.uz'га маълум қилишича, ҳодиса 22 апрель куни Қоракўл туман “Полвонлар” МФЙ “Полвонлар” қишлоғида содир бўлган.
Шу ерда яшовчи 1990 йилда туғилган марҳума аёлнинг турмуш ўртоғи 1975 йилда туғилган эркак рашк замирида аёл билан жанжаллашиб, унга ошхона пичоғи билан бир неча тан жароҳати етказган. Оқибатда, аёл вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибида ушланди.
570views0replies
0

Комментарии