Поиск
RUUZ

Политика

Кипрнинг Ўзбекистондаги элчихонасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Кипрнинг янги тайинланган элчиси Кипрос Ёргаллисдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

39views0replies
0

Ўзбекистон ТИВ

Кипрнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Кипрос Ёргаллис Ўзбекистон ТИВ вазири билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Ўзбекистон ТИВ вазири Бахтиёр Саидов Кипрнинг янги тайинланган элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
"Ўзбекистон ва Кипр ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мунтазам мулоқот тобора мустаҳкамланиб бораётган муносабатларга, айниқса, иқтисодий йўналишдаги алоқаларга янги суръат бағишлайди", - дейилади хабарда.
39views0replies
0

Комментарии