Поиск
RUUZ

Общество

Тошкентда қатнов йўлини тўсиб, юк машинада қўшиқ куйлаган йигитлар қамалди — видео

Суд автомобиль ташувчи машинани йўл ўртасига қўйиб, сунъий тирбандлик юзага келтириб чиқарганларга жазо тайинлади.

210views0replies
0

Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўлнинг қатнов қисмида бир нечта йигитлар автомобилларни ташиш учун мўлжалланган юк машинани йўлга қўйиб, қўшиқ куйлаётгани акс этган видео тарқалди.
UzNews.uz'га маълум бўлишича, мазкур йигитлар қўлга олиниб, жазоланган. Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида йигитларга нисбатан суд қарори ўқилган.
Аниқланишича, 22 апрель куни соат 15:00 ларда 38 ёшли Х.Т., 23 ёшли С.Й., 21 ёшли Ж.Н., 26 ёшли Б.М. ва 37 ёшли Н.И.лар Чилонзор тумани 16 мавзеси, 15-уйнинг олдидаги КХАЙ кўчасида автомобиль йўлининг қатнов қисмида сунъий тирбандлик юзага келтириб, жамоат тартибини қасддан бузишган, шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан воқеа жойига келган ИИО ходимлари томонидан уларни ИИБга таклиф қилинганда, ИИО ходимларининг қонуний талабларни бажармай ИИБга боришдан бош тортган.
Суд мажлисида Ж.Н. юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, созанда эканлигини, холис хизмат учун айтилган жойга борганлигини, видеоклипда тушганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Видеодаги бошқа йигитлар ҳам қилган иши ишидан афсусда эканини маълум қилишган.
Суд қарори билан йигитларнинг ҳар бирига МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 1 баравари (340 минг сўм) миқдорида жарима ва МЖтКнинг 183-моддасига асосан узил-кесил 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
210views0replies
0

Комментарии