Поиск
RUUZ

Общество

“48 соат эмас, 15 кун” - ИИВ маъсули жарима ҳақидаги хабарга тушунтириш берди

Фото ва видеорадарлар ёзган жарима 48 соат ичида хабар қилиниши ҳақидаги хабар бўйича тушунтириш берилди.

1690views0replies
0

UzNews.uz

Аввалроқ, Олий мажлис қонунчилик палатаси “фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар берганди. 
Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев мазкур янгилик нотўғри талқин қилинаётгани маълум қилиб, киритилаётган ўзгартириш моҳиятини тушунтириб берди.
Унинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.
1690views0replies
0

Комментарии