Поиск
RUUZ

Происшествия

Хоразмда бир аёл уйига меҳмон бўлиб келган аёлни ўлдириб, ҳовлига кўмиб юборди

38 ёшли аёл ўзига таниш бўлган аёл билан 49 ёшли аёл билан жанжаллашиб, уни ўлдирди.

3934views0replies
0

UzNews.uz

Хоразм вилояти прокурасининг хабарига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 17 апрель куни содир бўлган.
Урганч шаҳрининг "Ҳамжиҳатлик" маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган аёл ўзига олдиндан таниш бўлган 1975 йилда туғилган аёлни қўнғироқ орқали уйига таклиф қилган. Уйда улар ўртасидаги пул олдиси сабаб низо келиб чиққан. Натижада, мезбон аёл меҳмон аёлни рўмол билан бўйнидан бўғиб ўлдирган. 
У марҳуманинг мурдасини уйининг ҳовлисига чуқур кавлаб, кўмиб юборган.
Айни вақтда гумонланувчи аёл қўлга олинган ҳамда ҳодиса юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3934views0replies
0

Комментарии