• 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 179 сум
    49.84
  • 14 053 сум
    84.2
  • 147 сум
    -1.45
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 22 апреля 2024

Дзюдо бўйича Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 6 та медални қўлга киритди

Эртага мусобақа доирасида аралаш жамоавий йўналишдаги баҳслар ўтказилади.

574
0
Ўзбекистон МОҚ

Дзюдо бўйича Гонконгда ўтказилган Осиё чемпионатининг яккалик баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари совриндорлар қаторидан жой олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ўзбекистонлик спортчилар 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза, ҳами 6 та медал жамғаришга муваффақ бўлди. Эртага мусобақа доирасида аралаш жамоавий йўналишдаги баҳслар ўтказилади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари:

Олтин медаль:
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев

Бронза медаль:
-60 кг: Достон Рўзиев
-66 кг: Сардор Нуриллаев
-52 кг: Диёра Келдиёрова
-70 кг: Шоҳиста Назарова

574
0

Популярные новости

Смотреть еще