• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 апреля 2024

Қашқадарёда бир гуруҳ шахслар бир нафар фуқарони "самосуд" қилиб, калтаклашди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг тегишли моддаси тартибида ушланган.

875
0
Видеодан кадр

Қашқадарёда бир болани бир гуруҳ шахслар калтаклагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 апрель куни соат 16:00 атрофида Қарши шаҳрида яшовчи Т.А. танишлари билан бирлашиб, ўзаро келишмовчилик натижасида Қарши туманида яшовчи Х.Д.ни Қарши шаҳар "Ватанпарварлар боғи" олдидан Matiz автомашинасига миндириб, шаҳарнинг Ғафур Ғулом маҳалласининг чекка ҳудудига олиб бориб, калтаклашган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ЖПКнинг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.

875
0