Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Деярли бутун ҳафта давомида вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилади.

82views0replies
0

UzNews.uz

Бугун. 22 апрель куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Жойларда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Узгидромет хабар қилди.
Эртага 23 апрель куни кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғади фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ бўлиши мумкин.
24 апрель куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди. 25-26 апрель кунлари Республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу кунларда ҳаво ҳарорати кескин ўзгармайди. Кечаси +13...+18 даража кундузи 24-29 даража иссиқ бўлади.
22-26 апрель кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24—25 апрелда шимолий ва чўл зонасида баъзи жойларда кучайиши мумкин.
22 апрель куни баланд тоғли ҳудудларда ҳаво ҳароратининг ошиши муносабати билан қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда.
22—23 апрель кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва тошқин ҳодисалари бўлиши мумкин.
Пойтахтда: 22-23 апрель ва 25 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 24 апрель ёғингарчиликсиз ўтади.

82views0replies
0

Комментарии