2023 йилнинг 15 ноябрь куни А.Р. (эркак) Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри автовокзалидан Тошкент шаҳрига келаётган автобус ичида, Н.Ч.нинг (аёл) ухлаб қолганидан фойдаланиб, кўкрак қисмига тегажоғлик қилганлиги, Н.Ч. унга қаршилик кўрсатганида у билан жанжал қилиб жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимаганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, А.Р. аёлнинг ёнидаги ўриндиқда ўтириб, у ухлаб қолганидан фойдаланиб унинг кийимини ечган ва кўкрак қисмига тегинган.
Жорий йилнинг 19 апрель куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди бўлиб ўтган суд мажлисида А.Р. МЖтКнинг 183-моддаси ва 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Унга нисбатан МЖтКнинг моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.