• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 22 апреля 2024

Бўстонлиқда Trailblazer қоядан қулаб тушди — видео

Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан изоҳ берди.

2038
0
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ

Бўстонлиқ туманида Trailblazer автомашинаси ағдарилиб кетганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати изоҳ берди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни соат 17:00 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида жойлашган тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида Trailblazer автомашинаси ағдарилиб кетди.

Аниқланишича, 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Trailblazer автомашинаси ўзининг эҳтиётсизлиги ва йўлни торлигини инобатга олмаганлиги сабабли ағдарилиб кетган.

Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2038
0