• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 апреля 2024

Қашқадарёда Damas “пешеходдан” ўтаётган 1-синф болани уриб юборди

Автомобиль юқори тезликда келаётган бўлган. Бола шифохонада вафот этган.

266
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Жорий йилнинг 19 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида мактаб ўқувчисининг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, шаҳардаги 11-мактабнинг 1-“Б” синф ўқувчиси О.И. жорий йил 19 апрель куни мактабга келган ҳамда дарсларга тўлиқ қатнашган. 

Соат 12:35 атрофида ўқувчи уйи ёнидаги пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда, юқори тезликда келаётган Damas автомашинаси ҳайдовчиси ўқувчини уриб юборган.

Ўқувчи зудлик билан Шаҳрисабз шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан ўқувчи вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи қамоққа олинган.

266
0