Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда фуқароларни $35 минг эвазига Никарагуа ва Исроилга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У 4 нафар фуқарони Туркия орқали Никарагуага юборишни ваъда қилган.

81views0replies
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаролар У.Р., З.М. ва А.С. фуқаро Ҳ.Ш.ни 18 000 АҚШ доллари эвазига Исроил давлатига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда фуқаро А.К. 4 нафар фуқарони Туркия давлати орқали Никарагуа давлатига ишга юборишини ваъда қилиб, жами 35 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

81views0replies
0

Комментарии