• 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 699 сум
    84.07
  • 14 848 сум
    93.24
  • 162 сум
    0.14
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 20 апреля 2024

Иккита ҳудудда "майнинг ферма” ташкил қилган шахслар ушланди

Улар ушбу қурилма орқали қарийб 400 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

388
0
t.me/Department_uz

"Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда Хоразм вилояти Янгибозор тумани "Янгиёп" МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Т. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Тошкент шаҳар Олмазор тумани "Намуна" МФЙдаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

388
0