Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қашқадарё вилоятига амалий ташрифи доирасида Косон Туманнинг Қамаши қишлоғида вилоятнинг туман ва шаҳарлари ҳокимлари ўринбосарлари - оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда тижорат банклари вакиллари билан мулоқот ўтказди.
Унда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган янги тизимни Қашқадарё вилоятида йўлга қўйиш борасида амалга оширилган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/0Iy8Q7KnxlFdNqsr7ThS.jpg)
Йиғилишда ишсиз, ишлаш истагидаги хотин-қизларни уларнинг имконият ва эҳтиёжларини аниқлаш ишлари суст олиб борилаётганлиги қайд этилган. Хусусан, хонадонбай ўрганиш ишларига тижорат банкларини ва мутасадди ташкилот вакилларини жалб этиш лозимлиги таъкидланди.
Ўрганиш натижасида хотин-қизларни мавжуд бўш ҳамда янги яратилган иш ўринларига ишга жойлаштириш, жамоат ишларига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
![](https://api.uznews.uz/storage/uploads/posts/temporary/jC79PDCHjG5RA1lqHM7M.jpg)
"Маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ҳунармандчилик, касаначилик ва томорқачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилган хотин-қизларга ўз вақтида субсидиялар ажратиш зарурлиги айтиб ўтилди",- дейилади хабарда.