Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон Қозоғистонга 15 та катта юк машинада инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборди.

117views0replies
0

t.me/hidoyatov_bsh

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди. 
Қайд этилишича, инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ ташкилий масалаларга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинди.
Инсонпарварлик ёрдами юкини Ўзбекистон президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қозоғистонга етказиб беради.
15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.
117views0replies
0

Комментарии