Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистонда маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилмоқда

ИИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди.

79views0replies
0

UzNews.uz

Ички ишлар вазирлигининг “Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг видеоучрашув орқали онлайн учрашиш имкониятлари такомиллаштирилаётгани муносабати билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 
Қонун билан қуйидагилар белгиланмоқда:
— Жазони ижро этиш муассасалари хусусиятини инобатга олган ҳолда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видеоучрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлаш;
— Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг оила ва жамиятдан узилиб қолиши олдини олиш, уларнинг қонунга итоаткор хулқ-атворини рағбатлантириш орқали келгусида қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш;
— Жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг ҳуқуқларини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш.
Қайд этилишича, умумий, қаттиқ, махсус тартибли колонияларда, тарбия колонияларида, турмаларда ва маҳкумлар учун ихтисослашган касалхоналарда жазони ўтаётган маҳкумларнинг масофали видеоучрашувлари ёки телефон орқали сўзлашувлари муассаса маъмурияти назорати остида ўтказилади ҳамда уларнинг ҳақи маҳкумнинг шахсий ҳисобварағидан тўланади.
Масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувлар миқдори жазони ижро этиш муассасасининг тартиб турига ҳамда маҳкум сақланаётган шароитга қараб белгиланади. Маҳкумнинг илтимосига кўра, маҳкум жазони ижро этиш муассасасига етиб келгандан кейин, шунингдек алоҳида ҳолларда унга қўшимча равишда масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Интизомий бўлинмаларда сақланаётган маҳкумларга фақат алоҳида ҳолларда масофали видеоучрашув ёки телефон орқали сўзлашувга рухсат этилиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумларнинг масофали видеоучрашув ёки телефон орқали ўзаро сўзлашувлари тақиқланади.
79views0replies
0

Комментарии