Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қарийб 20 кг наркотик моддаларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ушбу синтетик наркотик моддалар Россия ва Қозоғистондан олиб келиниб, келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда интернет орқали сотиш режалаштирилган.

62views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИИО билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, сотиш учун тайёрлаб қўйилган 4 кг 824 гр "Мефедрон", 3 кг 274 гр "Спайс" ва 2 кг 130 гр "Алфа-ПВП" синтетик гиёҳвандлик воситалари борлиги маълум бўлиб, улар тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Ўзбекистонга божхона назоратини четлаб ўтган ҳолда Қозоғистондан олиб келинган ва келгусида уларни кичик бўлакларга бўлган ҳолда интернет тармоғи орқали сотиш режалаштирилган.
Бошқа ҳолатда эса 3 дона автомобиль эҳтиёт қисми ичига яшириб, Россиядан юк автомашинасида юборилган 3 кг 780 гр "Мефедрон" синтетик гиёҳвандлик воситасини Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қабул қилиб олган вақтларида, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи бир нафар шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар ҳам кичик бўлакларга бўлинган ҳолда, интернет тармоғи орқали мижозларга сотилиши режалаштирилган.
Сирдарё вилоятида туғилган фуқаронинг Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманидаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда 5 кг 687 гр "Прегабалин" кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги маълум бўлди.
Мазкур шахс Россиядан келтирилган ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни кичик бўлакларда Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудидаги хуфия жойларга яшириб, сўнгра уларни Telegram мессенжери орқали мижозларга сотишни режа қилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
62views0replies
0

Комментарии