Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда 1-синф ўқувчилар қўлига игна ва "саморез" санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.

133views0replies
0

Daryo.uz

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи 1-синф болаларининг қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолагани ва ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.
Унга кўра, терговга қадар текширув натижасида 2016 йилда туғилган Й.М. ва Ш.У.ларнинг қўлларининг кафт қисмини устки қисмига бурама мих (саморез)ни бир неча марта тиқиб келиб, ўқувчиларни қийнаб, уларга тан жароҳатлари етказганлиги аниқланган.
Жорий йилнинг 18 апрель куни Сергели тумани ИИО ТБ томонидан ўқитувчи С.Р.га (2002 йилда туғилган) нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми "а" банди (қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов доирасида қўлига игна санчилганлиги айтилган 1-синф ўқувчиларига суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.
"Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани мазкур ишда бола манфаатлари нуқтаи назаридан ўз кузатувини давом эттиради" - дейилади хабарда.
133views0replies
0

Комментарии