Поиск
RUUZ

Политика

Ўзбекистон ва Тожикистон иттифоқчилик муносабатларини ривожлантиришга қаратилган 28 та ҳужжат имзолади

Икки давлат президентларининг музокаралари якунида икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ҳужжатлар имзоланди.

113views0replies
24

president.uz

Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.
Умуман, ташриф давомида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи 28 та ҳужжат, жумладан:
– Саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
– Фанлар академиялари ўртасидаги илмий ҳамкорлик тўғрисида битим;
– давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари, халқаро автомобиль ва авиация қатновлари тўғрисидаги битимларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида баённомалар;
– Ветеринария ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
– маданият ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик, агросаноат мажмуидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харита”лари;
– Андижон, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Сўғд вилояти, Қашқадарё вилояти ва Хатлон вилояти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битимлар ва 2024-2026 йилларга мўлжалланган “йўл харита”лари ҳамда бошқа ҳужжатлар имзоланди.
113views0replies
24

Комментарии