Поиск
RUUZ

Реклама

Замонавий Intermed Innovation лабораториясида 600дан ортиқ таҳлиллар ўтказилади

Текширувлар юқори малакали ходимлар томонидан янги ва аниқ жавоб кўрсатадиган ускуналарда ўтказилади.

1384views0replies
0

Таҳлиллар орасида қуйидагилар бор: умумий клиник таҳлиллар, биохимик текширувлар, гормонлар, инфекцион панель, аллергенлар, иммунология, микробиологик текширувлар, дори воситаларининг мониторинги.
Сифат назорати тизими нуфузли ФСВОК (Россия) ва RIQAS (Буюк Британия) референс-лабораториялари томонидан тасдиқланади.
Intermed Innovation диагностик маркази ЖССТнинг охирги талабларига асосан, ПЗР усулида COVID-19 учун ҳам таҳлил олади. Таҳлил жавоблари 4 соатдан 12 соатгача бўлган вақт оралиғида чиқади.
Шунингдек, Intermed Innovation доимо янги таҳлил турларини жорий қилиб боради.
Мазкур лабораторияда S-RBD учун антитаначаларни аниқлашга мўлжалланган янги таҳлилни топширган ҳолда, иммунитетингиз COVID-19 учун қанчалик самарали эканлигини билиб олишингиз мумкин. IgG антитаначасига бўлган таҳлилдан фарқли равишда, S-RBD'га бўлган антитаначалар танангиз SARS-COV-2'дан қанчалик ҳимояланганини кўрсатиб беради.
Охирги ярим йилда Intermed Innovation 100 000дан ортиқ бўлган беморларда турли текширувларни ўтказди.
Intermed Innovation тиббиёт соҳасидаги 10 йиллик фаолияти давомида турли даражадаги муаммолар ечиш бўйича етарли тажрибани тўплаб олган. Лабораториядаги барча жараёнлар максимал даражада автоматлаштирилган, мутахассислар эса тегишли хорижий таълимга ва 15 йилдан ортиқ бўлган иш тажрибасига эга.
Батафсил маълумот учун:
Иш вақти: ҳар куни соат 08:00дан 23:00га қадар.
Манзил: Юнусобод тумани, Чинобод кўчаси, 10А (мўлжал - Шаҳристон метро бекати, Чинобод масжиди).
Филиал манзили: Олой бозори, автотураргоҳ.
Реклама ҳуқуқлари асосида
1384views0replies
0

Комментарии