Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминали қурилади

Янги карго терминали қурилганидан кейин юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.

70views0replies
0

Кеча, 16 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аэропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.
Ҳозирги кунда аэропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция қилинмоқда. Бу уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.
Тошкент халқаро аэропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.
70views0replies
0

Комментарии