Поиск
RUUZ

Криминал

Тошкентда ток уриб вафот этган ўқувчи ўқиган мактаб директори ва "замдиректори" қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида суд иши кўриб чиқилди.

629views0replies
0

Ўтган йилнинг декабр ойида Тошкентда 8-синф ўқувчиси ток уриб вафот этиши ортидан мактаб директори ва "замдиректори"га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида мазкур иш кўриб чиқилди.
Судда дастлаб хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарига нисбатан ҳукм ўқилди. 
Унга кўра, "замдиректор" ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 
Мактаб директори ҳам ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
629views0replies
0

Комментарии