Поиск
RUUZ

Общество

2025 йилдан электр энергияси ва табиий газ нархи яна ошади

2025 йилнинг 1 апрелидан эътиборан босқичма-босқич ўзгарадиган нархлар ҳам белгилаб берилди.

388views0replies
0

Sputnik

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил апрелдан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I гуруҳига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1 000 сўм этиб белгиланяпти. II гуруҳ истеъмолчилар учун ҳам бир киловатт·соат электр энергияси 1000 сўмдан етказиб берилади.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 300 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 500 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 750 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 875 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 000 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 600 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 1 000 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 500 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 750 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 2 000 сўмдан этиб белгиланяпти.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи ҳам кейинги йилнинг 1 апрелидан эътиборан бир кВт·соат электр энергияси учун 1 000 сўмдан тўлайдилар.
Табиий газ етказиб бериш нархи эса қуйидагича ўзгаради:
Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори бир кубометр учун 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари учун бир куб метр табиий газ 2 500 сўмдан етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 800 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолининг коммунал-маиший эҳтиёжлар учун истеъмол қиладиган табиий гази учун нархлар ўзгаради. Яъни, келгуси йилнинг 1 апрелидан эътиборан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 500 куб метргача – 1 000 сўм;
— ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўм этиб белгиланяпти.
Март – октябрь ойларидаги бир ойлик истеъмол учун эса қуйидагича ҳақ тўланади:
— ойига 100 куб метргача – 1 000 сўм;
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 800 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 2 100 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 500 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 3 000 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 2 000 сўм бўлади.
388views0replies
0

Комментарии