Поиск
RUUZ

Общество

1 майдан "свет" ва газ тарифлари ўзгаради ва ижтимоий норма жорий этилади

Энди энергияни ишлатилганига қараб, тариф белгиланади. Қанча кўп ишлатилса, шунча кўп пул тўланади.

628views1replies
1

UzNews.uz

2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари тасдиқланди. Бу ҳақда энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов АОКАда бўлиб ўтган брифингда Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганини маълум қилди.
Жорий йилнинг 1 майидан бошлаб, электр энергияси нархи истеъмолчиларнинг I ва II гуруҳларига кирувчи қисмига ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 1000 сўм ҳамда 900 сўмдан қолмоқда.
Истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 225 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 675 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 787,5 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 900 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Қолган маиший истеъмолчилар учун эса бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб:
— ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
— ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
— ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
— ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
— ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Истеъмолчиларнинг IV гуруҳи учун ҳам нархлар ўзгаришсиз – 1 кВт·соат учун 900 сўмдан қолмоқда.
Табиий газ
Барча истеъмолчилар учун тўлов миқдори ўзгаришсиз, яъни бир кубометр учун 1 500 сўмдан қолмоқда. Йирик улгуржи истеъмолчилар ҳамда бюджет ташкилотлари учун ҳам табиий газ нархи ўзгаришсиз – бир кубометр учун 1 800 сўмдан қолмоқда.
Коммунал-маиший эҳтиёжлар учун аҳолига мавсумга қараб нарх белгиланмоқда. Хусусан, ноябрь-февраль ойлари давомида бир ойдаги истеъмолдан келиб чиқиб тегишли нарх белгиланмоқда.
— ойига 500 куб метргача – 650 сўм;
— ойига 501 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлашлари белгиланмоқда.
Март – октябрь ойларида истеъмолчилар бир ойдаги истеъмолидан келиб чиққан ҳолда қуйидагича ҳақ тўлайди.
— ойига 100 куб метргача – 650 сўм;
— ойига 101 куб метрдан 2 500 куб метргача – 1 500 сўм;
— ойига 2 501 куб метрдан 5 000 куб метргача – 1 950 сўм;
— ойига 5 001 куб метрдан 10 000 куб метргача – 2 275 сўм;
— ойига 10 001 куб метр ва ундан юқори миқдорда табиий газ истеъмол қиладиганлар бир куб метр учун 2 600 сўмдан тўлайдилар.
Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг бир килограмми учун тўлов 1 600 сўм этиб белгиланяпти.
Қарор билан 2024 йил 1 майдан аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ бир ойлик истеъмолининг базавий меъёрлари ҳам белгиланмоқда.
Унга кўра, электр энергияси бир ойлик базавий меъёри 200 кВт·соатни, табиий газ учун эса иситиш мавсумида 500 куб метрни, бошқа мавсумда эса 100 куб метрни ташкил қилмоқда.
Иситиш мавсуми Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрь – февраль ойларини, бошқа ҳудудларда эса ноябрь – февраль ойларини қамраб олади.
Иситишдан ташқари мавсум Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март – сентябрь ойларини, бошқа ҳудудларда эса март – октябрь ойларини қамраб олиши назарда тутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси ва табиий газ учун тариф нархлари охирги маротаба 2019 йилнинг августида оширилган эди.
628views1replies
1

Комментарии