Поиск
RUUZ

Происшествия

Тошкентда мактаб ўқитувчиси 1-синф болаларининг қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолади

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

253views0replies
0

Daryo

Тошкентдаги мактабда ўқитувчи ўқувчилар қўлига игна ва "саморез" санчиб жазолаб келгани айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Тошкент шаҳри Сергели тумани, 277-ўрта мактаб 1-"Е" синф ўқувчиларининг 15 нафар ота-оналари мазкур мактаб директорининг ҳузурига келиб, 1-"Е" синф раҳбари С.Р. (аёл)нинг устидан шикоят қилган.
Мурожаатда ота-оналар синф раҳбари С.Р. ўқувчилар қўлининг кафт қисмини устига саморез ва игналар билан санчиб, турли жароҳатлар етказганлиги, гўёки шундай усулда болаларни тарбиялашга уринганини билдиришган.
"Синф раҳбари С.Р. болаларга нисбатан шундай номақбул ҳаракатларни содир қилганлиги юзасидан ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, у ишдан бўшатилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.
253views0replies
0

Комментарии