Поиск
RUUZ

Общество

Ўзбекистон аҳолиси 37 млн кишига яқинлашди

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги йил бошидан буён аҳоли сонининг ўсишига оид маълумотларни эълон қилди.

155views0replies
0

UzNews.uz

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 16 апрель кунги ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36 миллион 990 минг 58 нафарни ташкил қилади. Улардан 18 594 902 нафари эркаклар, 18 339 670 нафари аёллардир.
Қайд этилишича, республикада доимий яшовчилар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга ошган.
Йил бошидан буён мамлакат аҳолиси сони 163,5 минг кишига, жорий йилнинг ҳар ойида ўртача 54,5 минг кишига кўпайди.
Ўзбекистонда доимий яшовчилар сони ҳар куни ўртача 1,8 минг кишига кўпаймоқда.
155views0replies
0

Комментарии