Поиск
RUUZ

Общество

Москвадаги қурилиш майдонида ўзбек ва тожиклар ўртасида муштлашув содир бўлди

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тарқалган видеога изоҳ берди.

366views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Россиядаги меҳнат мигрантлари ўртасида оммавий муштлашув юз бергани, унда Ўзбекистон фуқаролари бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумот берди. 
Дастлабки маълумотларга кўра, Москва шаҳри Тагилск кўчасида жойлашган қурилиш майдонида юз берган муштлашувда Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган.
Қайд этилишича, қурилиш материаллари нотўғри тақсимоти сабабли "Эверест" корхонаси ишчилари ўртасида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Ички ишлар бўлимига олиб кетилганлардан 10 нафари Ўзбекистон ва 13 нафари Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.
Ушбу ҳодиса натижасида ҳеч ким оғир тан жароҳати олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.
"Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлиши сўралади", - дейилади хабарда.
366views0replies
0

Комментарии