Поиск
RUUZ

Погода

Ушбу ҳафтада ёғингарчилик бўлишига қарамасдан, ҳаво ҳарорати +31 даражагача кўтарилади

Синоптиклар янги ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

106views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 15 апрель куни кундузи Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Марказий вилоятларнинг айрим туманлари ва республика жанубида ёғингарчилик кучли бўлади. Фарғона водийси туманларида кечқурун ёмғир бошланади. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз ҳаво ҳарорати +15....+20 даража илиқ бўлади.
Эртага, 16 апрель куни Фарғона водийсида, кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
17-19 апрель кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтаси охирига келиб +25...+28 даража, шимолий ва чўл зоналарида +29...+31 даражага етади.
15-16 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, 15 апрелда жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Сел ва тошқин ҳодисалари мумкин. Тоғларда қор кўчкиси хавфи сақланиб қолмоқда. Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда: бугун, 15 апрель куни кундузи вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16 апрель, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +15...+20 даража иссиқ. 17-19 апрель кунлари ёғингарчилик бўлмайди. Кундузги ҳароратнинг аста-секин +23...+27 даражагача кўтарилиб, кечаси +7...+12 даража илиқ бўлади.

106views0replies
0

Комментарии