• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 5 октября 2021

Расман: Ҳокимият вакилларига қаршилик қилиш учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Энди ҳуқуқбузарлик 27 млн сўмгача жарима  ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

631
0
Миллий гвардия / Иллюстрация

Президент Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонунни имзолади.

Ҳужжа билан ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди. 

Энди ҳокимият вакилига қаршилик қилиш: 

—  БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);

—  1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);

—  1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

МЖтКда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Сенатнинг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида ушбу қонун маъқулланганди.

631
0