• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 апреля 2024

Жиззахда икки ОИВ инфекцияли шахс бошқалар билан жинсий яқинлик қилиб юргани аниқланди

Мазкур икки фуқаро олдин шифокор томонидан касаллиги ҳақида огоҳлантирилган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

578
0
Иллюстрация / UzNews.uz

Жиззахда икки нафар ОИВ инфекцияли беморга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси хабар бермоқда.

Пахтакор туманида яшовчи 35 ёшли аёл ўз уйида ўзида ОИВ инфекцияси борлигини била туриб бегона эркак билан ҳимояланмаган жинсий яқинлик қилган вақтда Ички ишлар бошқармаси томонидан ушланган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Яна бир ҳолат Ш.Рашидов туманида қайд этилиб, 34 ёшли эркак ўзида ОИВ борлигини билсада шифокорлар огоҳлантиришига қарамасдан, яширинча 29 ёшли аёл билан яшаб келган ва касалликни жинсий йўл билан ушбу аёлга юқтирган.

578
0