Поиск
RUUZ

Общество

Тошкент МИБнинг катта инспектори қўлга олинди — видео

У қаздорликни ошириб, ортиқча тўланган пулдан улуш олмоқчи бўлган.

356views0replies
0

Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатган.
У банк томонидан баҳолаш фирмаси ҳисобига ўтказилган ортиқча пул маблағидан ўзининг улуши сифатида 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
356views0replies
0

Комментарии