Поиск
RUUZ

Общество

Қашқадарёда “замҳоким” пора билан қўлга тушди

У 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ундан 15 млн сўмни олаётган вақтда ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

87views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ хабарига кўра, Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади. 
Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн сўм олганлиги ҳам маълум бўлди.
Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
87views0replies
0

Комментарии