Поиск
RUUZ

Назначения

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Туман ҳокими молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича Улуғбек Қосимовга биринчи ўринбосар бўлди.

112views0replies
0

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Орипов Анвар Ҳамидович бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига Ражабов Шерзод Абдимуратович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.
112views0replies
0

Комментарии