Поиск
RUUZ

Криминал

Самарқандда ноқонуний қазилган олтинни 205 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Фуқаро руда тошларини олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш уйида қайта ишлаш орқали соф олтин қуйма шаклига келтирган.

244views0replies
0

Самарқанд вилояти Пахтачи туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унга кўра, шу туманда яшовчи Ғ.Ш. ва К.И. таркибида олтин бўлган руда тошларини "Қорақўтон" олтин кони ҳудудидан ноқонуний равишда қазиб олиб, яшаш манзилида қайта ишлаш орқали соф олтин қуйма шаклига келтирган ҳолда маҳаллий фуқарога унинг 145 граммини 205 млн сўмга сотаётган вақтда қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда, ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
244views0replies
0

Комментарии