Поиск
RUUZ

Общество

Жиззах шаҳри ва бир нечта туманлар ўртасида тепловоз қатнови йўлга қўйилади

Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларидан Жиззах шаҳрига тепловозда бориш мумкин бўлади.

93views0replies
0

Тепловоз / Илюстрация

Сентябрдан бошлаб Шароф Рашидов, Пахтакор, Дўстлик ва Мирзачўл туманларини Жиззах шаҳри билан боғловчи “Иржар – Дўстлик – Жиззах” йўналишида тепловоз қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Жиззахда ўтказган йиғилишида маълум қилди. 
Натижада, ушбу туманлардаги 450 минг аҳолини шаҳарга қатнашида енгиллик яратилади. Вилоятдаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, жойларда боғча ва мактаблар қуриш, Жиззах шаҳридаги тиббиёт муассасалари ва кўприкларни таъмирлаш чора-тадбирлари юзасидан мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Умуман, Жиззахда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, грантлар ажратиш учун қўшимча 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.
93views0replies
0

Комментарии