Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракатланиши 1 кунга тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити ўтказилиши сабаб хавфсизлик чораларини кўриш режалаштирилган.

65views0replies
0

Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда ҳаракатланиши тўлиқ чекланади. Бу ҳақда пойтахт ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу тартиб бугун, 9 апрель куни соат 17:00 дан 10 апрель соат 17:00 гача амал қилади.
Таъкидланишича, авария-қутқарув хизматлари машиналари va махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

65views0replies
0

Комментарии