Поиск
RUUZ

Криминал

ДХХ 2 млрд сўмга яқин ноқонуний дорилар айланмасига чек қўйди — видео

Қашқадарё, Фарғона ва Сирдарёда шахслар дори воситалари, тиббий буюм, техникаларни давлат рўйхатидан ўтказмаганлиги аниқланган.

50views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс «Банксеф», «Занасеф», «Гансеф» ва «Гандсеф» номли жами 3 минг 767 дона дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. У дори воситаларини Ушбу туманда яшовчи фуқародан олганлиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн сўм олган вақтида ушланган.
Шунингдек, унинг хонадони тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд 307 млн сўмлик жами 14 минг 909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган.
Бундан ташқари, Сирдарё вилояти Ховос туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, унинг хонадонидан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн 142 минг сўмлик 49 020 дона флаконда «Амписул» номли дори воситалари борлиги аниқланган. Натижада уларнинг эгаси ҳисобланган Бекобод шаҳрида яшовчи шахс қўлга олинган.
Қолаверса, терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи 2 нафар фуқаро Тожикистондан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келганликлари аниқланиб, улар ҳам ушланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

50views0replies
0

Комментарии