Поиск
RUUZ

Криминал

Қорақалпоғистонда 30 ёшли аёл 24 ёшли аёлни калтаклади — видео

Жанжалга калтакланган аёл дўппослаган аёлни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳақоратлагани сабаб бўлган.

1115views0replies
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда аёллар ўртасида жанжал акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Мазкур ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманидаги савдо комплексларидан бирида содир бўлган. Бу ҳақда «Миллар» дастури хабар қилди.
Маълум қилинишича, 2000 йилда туғилган аёл 1994 йилда туғилган аёлни таҳқирлаган. Калтакланган аёл дўппослаган аёлни ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ҳақоратлаган. Натижада улар ўртасида жанжал юзага келган.
Дўппослаётган аёл ушбу видеони “Менга туҳмат қилиш шундай бўлади”, деган изоҳ билан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига  жойлаган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

1115views0replies
0

Комментарии